АсосийJamiyat

Бугун ҳарорат кўтарилади, фақат бир вилоятда ёмғир ёғади

'Бугун ҳарорат кўтарилади, фақат бир вилоятда ёмғир ёғади'ning rasmi

Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати хабарига кўра, бугун кундуз куни Ўзбекистонда ёғингарчилик кутилмайди, фақат Сурхондарё вилоятида кечга томон баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 10-15° илиқгача исийди.

Пойтахтимизда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 12-14° илиқ бўлади.

Тоғли ҳудудларда ҳаво ўзагриб туради, баъзи жойларга ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин, туман тушади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 0-5° илиқ бўлади.

    Бошқа янгиликлар