Самарқандда товламачилик йўли билан фуқаролардан пул талаб қилган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар қилмоқда.
Маълум қилинишича, Самарқанд вилояти ИИБ га фуқаро Ш.Д ариза билан мурожаат қилиб, опасининг таниши бўлган, Андижон вилояти Андижон шаҳрида яшовчи 1995-йилда туғилган Б.Ш., ариза муаллифи ва унинг опасини ожизлигидан фойдаланиб, шунингдек, ҳозирда 1-гуруҳ ногирони бўлган укасини қўрқитиб, улардан 300 минг Россия рублини товламачилик йўли орқали талаб қилганлигини билдирган.
Аризага асосан, 2022 йил 13 февраль куни Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЖҚББ, ДХХ, Прокуратура ҳамда вилоят ИИБ ЖҚБ Уюшган жиноятчиликка қарши кураш бўлими ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.
Тадбирда Б.Ш. ариза муаллифидан 3.000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларини олаётган вақтида, далилий ашёлар билан ушланди.
Ҳолат юзасидан Б.Ш.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.






