Кеча юртимизда коронавирусга чалиниш ҳолатлари 200дан пасайди. Бу - 5 январдан буён энг паст кўрсаткич, дея маълум қилди ССВ Матбуот хизмати.
2022 йил 18 февраль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 235063 (+191) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
- 6 нафари Андижон вилоятида,
- 7 нафари Бухоро вилоятида,
- 6 нафари Жиззах вилоятида,
- 2 нафари Қашқадарё вилоятида,
- 5 нафари Навоий вилоятида,
- 7 нафари Наманган вилоятида,
- 19 нафари Самарқанд вилоятида,
- 7 нафари Сирдарё вилоятида,
- 8 нафари Сурхондарё вилоятида,
- 7 нафари Фарғона вилоятида,
- 10 нафари Хоразм вилоятида,
- 23 нафари Тошкент вилоятида,
- 84 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Кеча кун давомида:
- Қорақалпоғистон Республикасида 37 нафар,
- Андижон вилоятида 19 нафар,
- Бухоро вилоятида 8 нафар,
- Жиззах вилоятида 18 нафар,
- Қашқадарё вилоятида 4 нафар,
- Навоий вилоятида 5 нафар,
- Наманган вилоятида 14 нафар,
- Самарқанд вилоятида 2 нафар,
- Сирдарё вилоятида 7 нафар,
- Сурхондарё вилоятида 39 нафар,
- Фарғона вилоятида 20 нафар,
- Хоразм вилоятида 7 нафар,
- Тошкент вилоятида 179 нафар,
Тошкент шаҳрида 1023 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 224458 (+1382) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.
Шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1617 нафарни ташкил қилди. Қолаверса, кеча 42 нафар кишида пневмония аниқланди.





