АсосийJamiyat

Навоийда эскалатордан тушиб кетган 3 ёшли боланинг аҳволи оғир экани хабар қилинди

'Навоийда эскалатордан тушиб кетган 3 ёшли боланинг аҳволи оғир экани хабар қилинди'ning rasmi

Аввал хабар қилганимиздек, кеча, 18 февраль кун Навоий вилоятидаги савдо марказида 4- ва 5- қават оралиғида эскалатордан бобо ва унинг қўлидаги набираси тушиб кетди

Навоий вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази реанимация бўлими бошлиғининг «Газета.uz»га маълум қилишича, бола 3 ёш-у 4 ойлик бўлган ва ҳозирда у реанимация бўлимида. Унга оғир қўшма жароҳат, хусусан бош мия ёпиқ жароҳати, унинг лат ейиши, чаноқ суякларининг ўнг томонлама синиши билан ташҳис қўйилган. Шунингдек, унда пешона соҳаси тери ости гемотомаси ҳамда посттравматик шокнинг оғир даражаси қайд этилган. Реанимация бўлими бошлиғининг сўзларига кўра, боланинг аҳволи оғир, эс-ҳуши карахтлашган, бугун, 19 февраль МРТ ва бошқа барча текширувлар ўтказилган. Стандартлар бўйича барча муолажалар олиб борилаяпти.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Навоий шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари кетмоқда.

Эслатиб ўтамиз, эскалатордан тушиб кетган бобо воқеа жойида вафот этган.

    Бошқа янгиликлар