АсосийSport

АПЛ. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Тоттенҳэм"га ютқазиб қўйди, "Ливерпуль" ва "Челси"дан ғалаба

'АПЛ. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Тоттенҳэм"га ютқазиб қўйди, "Ливерпуль" ва "Челси"дан ғалаба'ning rasmi

Англия Премьер-лигасининг 26-туридан ўрин олган бир қатор учрашувлар якунланди.

Пешқадам "Манчестер Сити" ўз майдонида "Тоттенҳэм"ни қабул қилди. Голларга бой тарзда кечган ўйинда "тақачилар" 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Шу тариқа, "шаҳарликлар" 2022 йилдаги дастлабки мағлубиятини қабул қилиб олди. 

"Ливерпуль" эса аутсайдер "Норвич"га қарши майдонга тушди. Дастлаб ўз дарвозаси тўридан тўп олиб чиққан бўлишига қарамай, "қизиллар" якунда 3:1 ҳисобидаги ишончли ғалабани қўлга киритди.

"Челси" эса Лондон дербисида "Кристал Пэлас"ни кичик 1:0 ҳисобида енгди. Ягона гол 89-дақиқада Ҳаким Зиеш томонидан киритилди. 

АПЛ, 26-тур

"Манчестер Сити" – "Тоттенхэм" 2:3

Голлар: Деян Кулусевски 4', Илкай Гюндоган 33', Харри Кейн 59', Рияд Марез 90+2', Харри Кейн 90+5'

Ливерпуль – Норвич 3:1

Голлар: 0:1 – 48 Рашица, 1:1 – 64 Мане, 2:1 – 67 Салоҳ, 3:1 – 81 Диас.

 

Кристал Пэлас – Челси 0:1

Гол: 0:1 – 89 Зиеш.

    Бошқа янгиликлар