АсосийJamiyat

Бугун водийнинг айрим ҳудудлари 09:30 дан 16:00га қадар электр таъминотидан узилади

'Бугун водийнинг айрим ҳудудлари 09:30 дан 16:00га қадар электр таъминотидан узилади'ning rasmi

Баҳор мавсумида водий истеъмолчиларини электр энергияси билан барқарор таъминлаш мақсадида,  500 кВли Л-503 электр узатиш тармоғида таъмирлаш ишлари амалга оширилиши режалаштирилган. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Хусусан, бугун, 20 февраль куни соат 09:30 дан 16:00га қадар Фарғона водийсини электр энергияси билан таъминловчи юқори кучланишли Л-503 электр узатиш тармоғида таъмирлаш ишлари олиб борилади.

Шу муносабат билан водийнинг айрим ҳудудларида ушбу вақт оралиғида электр энергияси таъминотида қисқа муддатли узилишлар кузатилиши мумкин.

 

 

 

    Бошқа янгиликлар