Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши қарори билан Ўзбекистонда 4 нафар судья ўз аризаларига кўра, лавозимларидан озод этилиб, ваколатлари муддатидан илгари тугатилди. Бу ҳақда кенгаш Матбуот хизмати хабар берди.
Булар:
- Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Зангиота туман судининг раиси Ўктам Холиқов;
- Тошкент вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси Хилола Бегалиева;
- Андижон вилояти жиноят ишлари бўйича Қўрғонтепа туман судининг раиси Исоқбой Эргашев;
- Бухоро вилояти Бухоро туманлараро маъмурий судининг судьяси Маъруф Саидов.






