ИИВ ЖҚББ, ИИБ ЖҚБ Уюшган жиноятчиликка қарши кураш бошқармаси ҳамда ДХХ ҳамкорлигида олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида, Иштихон шаҳри Ўзбекистон МФЙ ҳудудидан ўтувчи М-37 йўлининг “Тошкент – Самарқанд” йўналишида ноқонуний ташкил этилган автотураргоҳда ҳайдовчилардан зўрлик ишлатиб таъмагирлик йўли билан улуш олаётган Иштихон туманида яшовчи О.Р., Ш.А., А.Қ, ва С.М. лар далилий ашёлар билан қўлга қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят ИИБ Ахборот хизмати маълум қилди.
Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.






