АсосийJamiyat

“Марказий Қизилқум” миллий табиат боғи ва “Оқтоғ-Томди” давлат қўриқхонаси ташкил этилади

'“Марказий Қизилқум” миллий табиат боғи ва “Оқтоғ-Томди” давлат қўриқхонаси ташкил этилади'ning rasmi

Навоий вилоятининг Учқудуқ туманида умумий майдони 1 200 000 гектар бўлган “Марказий Қизилқум” миллий табиат боғи ва Томди туманида умумий майдони 40000 гектар бўлган “Оқтоғ-Томди” давлат қўриқхонаси ташкил этилади. Бу ҳақда Давлат экология қўмитаси хабар берди.

Миллий табиат боғи ва давлат қўриқхонаси фаолияти йўлга қўйилиши натижасида Қизилқум чўлининг марказий қисмидаги табиий мажмуа ва объектлар, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Қизил Китобига киритилган 30 дан ортиқ турдаги ноёб ҳайвон турлари, 10 дан ортиқ ўсимлик турлари ҳудудий жиҳатдан муҳофаза остига олинади. 

    Бошқа янгиликлар