Ижтимоий тармоқларда "Наманганда маскали акалар ва ГАИ акалар халқни қўрқитиб, фуқароларга нисбатан электрошокерларни ишлатишмоқда" изоҳи билан хабарлар тарқалди.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизматининг маълум қилишича, воқеа жорий йил 16 февраль куни соат 20:38 ларда Наманган шаҳар И.Каримов кўчасида содир этилган. ЙПХ инспекторлари томонидан ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш юзасидан хизмат олиб борилаётган вақтда "Ваз 21011" автомашинани тўхтатиб текширилган. Текширув натижасида ҳайдовчи тегишли рухсатномасиз қўшимча газ баллон ўрнатиб олганлиги сабабли автомашинани рухсатиз қайта жиҳозини бартараф этиш учун маъмурий баённома расмийлаштирилиб, вақтинчалик жарима майдонига жойлаштирилган.
Ҳайдовчи ушбу ҳолатда ҳуқуқбузарлигига тўлиқ иқрорлигини билдирган бўлсада, автомашина йўловчиси вазиятга провакацион тус бериб, турли хил баҳоналар билан автомашинани жарима майдонидан чиқариб беришини айтиб, инспекторни тасвирга олган ва ижтимоий тармоқларга чиқариб, инспекторларга нисбатан жамоатчилик орасида салбий фикр уйғотишга уринган.
Баёнотда тадбир жараёнида ҳеч бир ҳайдовчига нисбатан электрошокер ишлатилмаганлиги айтилган.






