АсосийJamiyat

Наманганда антирадарга қарши лазерли қурилмаларни ишга солиш режалаштирилмоқда

'Наманганда антирадарга қарши лазерли қурилмаларни ишга солиш режалаштирилмоқда'ning rasmi

Наманган шаҳри, Поп, Чуст ва Тўрақўрғон туманларида ҳам “ақлли радар системалари” ўрнатилиши режалаштирилган. Бу ҳақда вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича лойиҳаларни амалга ошириш мақсадида туркиялик инвесторлар билан учрашувда айтилган.

Лазер тизимида ишловчи мазкур қурилмаларга қарши радарга қарши ускуналар иш бермайди, тизимда эса фақатгина жазолаш эмас, балки йўллар ва чорраҳалардаги ҳаракатни тартибга солиш имконияти бор.

Наманган шаҳридан ташқари, намуна сифатида вилоятнинг Поп, Чуст ва Тўрақўрғон туманларида ҳам “ақлли радар системалари” ўрнатилиши режалаштирилган.

Таъкидланишича, Туркиянинг "Üç nokta" масъулияти чекланган жамияти хорижий корхонаси икки томонлама тузилган шартномага кўра, Наманган шаҳрида 10 миллион долларлик инвестиция лойиҳасини амалга оширмоқда.

 

    Бошқа янгиликлар