АсосийSiyosat

Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганига 30 йил тўлди

'Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганига 30 йил тўлди'ning rasmi

2022 йил 20 февраль куни Ўзбекистон Республикаси билан Саудия Арабистони Подшоҳлиги ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганига 30 йил тўлди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили маълумот бери. 

Хабарда айтилишича, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Саудия Арабистони Подшоҳлиги Ташқи ишлар вазири Файсал бин Фархон Ол Саудга табрик йўллаган.

Мактубда Ўзбекистон – Саудия Арабистони муносабатлари сўнгги йилларда ижобий суръат касб этиб, амалий мазмунга эга бўлаётгани қайд этилган. Ўзаро алоқа ва алмашинувларнинг изчил давом эттирилиши натижасида ҳамкорлик сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилди.

Ўзбекистон томони Саудия Арабистони  билан барча соҳаларда ўзаро манфаатли конструктив ҳамкорликни давом эттиришга тайёрлиги билдирилади.

Маълумот ўрнида:: 2023 йилда Бутунжаҳон туризм ташкилоти Бош ассамблеясининг 25-сессиясини Самарқанд шаҳрида ўтказиш бўйича Ўзбекистон ташаббусини Саудия Арабистони томони қўллаб-қувватлаган.

    Бошқа янгиликлар