Миллий гвардия қўмондонлиги ташаббуси билан мамлакатимизда от спорт турларидан бири бўлган “Тентпеггинг спорт турини ҳам ривожлантириш, аҳолини айниқса ёшларни ва ҳарбий хизматчиларни ушбу спортга кенг жалб қилиш мақсадида Ўзбекистон "Тентпеггинг" федерацияси фаолияти йўлга қўйилди.
Ўзбекистон "Тентпеггинг" федерацияси раиси Миллий гвардия от спорти бўйича республика олий спорт маҳорати мактаби директори Н.Ибрагимов ва федерация раиси ўринбосари лавозимига Ёшлар ўртасида ҳарбий-ватанпарварлик ва спорт ишларини ташкиллаштириш бошқармаси бошлиғи Қ.Азизовлар тайинландилар.
Миллий гвардия қўмондони Р.Джураев томонидан мамлакатимизда "Тентпеггинг" спорт турини кенг тарғиб қилиш ва ривожлантириш, ушбу спорт тури бўйича республикамиз бўйлаб нуфузли мусобақаларни ташкил этиш, шунингдек Жаҳон ва Осиё мамлакатлари ўртасида ўтказиладиган мусобақаларда юқори натижаларни қўлга киритиш Миллий меросимиз намунаси бўлган "Қорабайир зотли отларимизни ушбу спорт орқали дунёга танитиш юзасидан аниқ вазифалар белгилаб берилди.
Ушбу спорт тури Осиё ва Европа давлатларида жуда оммабоп бўлиб, айниқса ҳарбий хизматчиларнинг жисмоний ва жанговар тайёргарлигини мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этади.






