АсосийSport

Ўзбекистонлик ёш стол теннисчи Бельгиядаги халқаро мусобақада ғалаба қозонди

'Ўзбекистонлик ёш стол теннисчи Бельгиядаги халқаро мусобақада ғалаба қозонди'ning rasmi

14-20 февраль кунлари Бельгиянинг Спа шаҳрида стол тенниси бўйича турли ёш тоифаларида болалар ва ўсмирлар ўртасида халқаро мусобақа бўлиб ўтди. Унда иштирок этган ҳамюртимиз Асел Эркебаева U-13 тоифасида барча рақибаларини мағлубиятга учратиб, олтин медалга сазовор бўлди. Бу ҳақда Миллий Олимпия қўмитаси хабар берди.

Юртдошимиз мусобақада Украина, Германия, Ҳиндистон ва финалда франциялик рақибаларини мағлубиятга учратишга муваффақ бўлган.

Ушбу турнир 11, 13, 15, 17 ва 19 ёш тоифаларида йигитлар ва қизлар ўртасида ташкил этилган. Унда бошқа ёш тоифаларида ҳам вакилларимиз иштирок этишган. 

    Бошқа янгиликлар