АсосийDunyo

Европада "Юнис" тўфони 16 кишининг ҳаётига зомин бўлди

'Европада "Юнис" тўфони 16 кишининг ҳаётига зомин бўлди'ning rasmi

Европа мамлакатлари “Юнис” тўфонидан жиддий зарар кўрди. Бу ҳақда ВВС хабар тарқатмоқда. 

Қайд этилишича, кучли довул оқибатида Нидерландия ва Польшада 4 кишидан, Буюк Британияда 3 киши, Германия ҳамда Бельгияда икки киши, Ирландияда эса 1 киши ҳалок бўлган. 

Кучли тўфон сабабли кўплаб автоҳалокатлар юзага келган. Минглар уйлар электр энергиясиз қолган. Жамоат транспортлари ва поездлар қатнови тўхтаб қолган. Бир неча авиа рейслар ҳам кечиктирилган. 

“Юнис” тўфони сўнгги 30 йил ичида Европадаги энг кучли табиий офатлардан бири бўлди. 

    Бошқа янгиликлар