UzAuto Motors ва Хитойдаги йирик электромобиль ишлб чиқарувчи компания BYD аutoindustry ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзолaнди. Бу Ўзбекистон автомобилсозлиги учун муҳим воқеа, дея маълум қилмоқда Zamon.uz'.
Қайд этилишича, Tesla'нинг асосий рақобатчиси бўлган мазкур компания UzAuto билан ҳамкорлика автомобиллар ишлаб чиқариш истагини билдирган. Ҳамкорлик доирасида Ўзбекистондаги янги энергия манбаларига асосланган янги электомобиль ва электробус ишлаб чиқаришга оид лойиҳа йўлга қўйилиши айтилади. Шунингдек, Ўзбекистонда савдо ва сервис хизмат кўрсатиш, хусусан аккумлятор батареялари ҳамда электромобиль маторларни таъмирлаш тармоқлари яратилади.
BYD компанияси янги энергоманбаларига асосланган автомобилларнинг барча турларини ишлаб чиқаради. Бундан ташқари, компания ўз дизайнига эга бўлган аккумлятор батареялари, ярим ўтказгичлар, электр моторлар ва бошқа юқори технологик маҳсулотлар ишлаб чиқариш тажрибасига эгалиги таъкидланaди.
Эслатиб ўтамиз, BYD компанияси турли давлатларда 8та завод ва ўз марказларига эга бўлиб, у дунёда электромобиль савдоси бўйича иккинчи ўринда туради. Хитойда эса етакчи. Бундан йирик компания билaн ҳамкорлик UzAutoMotors'ни янада ривожланишига ҳисса қўшиши кутилмоқда.






