АсосийJamiyat

Алишер Усмонов синглисининг Швейцария банки ҳисоб-рақамидаги пуллари ҳақидаги маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмаслиги маълум қилинди

'Алишер Усмонов синглисининг Швейцария банки ҳисоб-рақамидаги пуллари ҳақидаги маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмаслиги маълум қилинди'ning rasmi

Алишер Усмонов синглиси Саодат Нарзиеванинг Швейцариянинг Credit Suisse банкидаги пул маблағлари ва шахсий ҳисобрақамлари ҳақида тарқалган маълумот ҳақиқатга тўғри келмайди. Бу ҳақда тадбиркор Алишер Усмоновнинг матбуот хизмати kun.uz га хабар берди.

“Баъзи масъулиятсиз оммавий ахборот воситалари OCCRP маълумотларига таяниб, таниқли тадбиркор, молиячи ва меценат Алишер Усмоновнинг синглиси Саодат Бурҳоновна Нарзиеванинг шахсий ҳисобрақамларига қўйилгани айтилаётган катта пул маблағлари ҳақида ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларни тарқатди”, дейилади хабарда.

Маълум бўлишича, Саодат Нарзиеванинг маблағлари ва шахсий ҳисобрақамларига оид бу маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмайди.

“Бу мутлақо ҳақиқатга тўғри келмайди ва  Алишер Усмоновнинг обрўсига путур етказиш мақсадида тарқатилмоқда. Маълумотни тарқатганлар “қовурилган фактлар”га ҳавола қилиб, журналист этикаси меъёрларини эътиборсиз қолдирган. Ушбу ёлғон маълумотларнинг эълон қилиниши Алишер Усмоновнинг шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўсига путур етказади”, дейилади ахборотда.

Аввалроқ, Швейцариянинг кредитлар бўйича иккинчи йирик Credit Suisse банкидан сизиб чиққан ҳисоб маълумотларида 4 нафар ўзбекистонлик номи ҳам тилга олинганди. Улар орасида  Алишер Усмонов синглиси Саодат Нарзиева ҳам бор эди. 

    Бошқа янгиликлар