2022 йилнинг 20 февраль куни ижтимоий тармоқларда тарқалган хабар Тошкент шаҳар қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси томонидан ўрганилди ва қуйидагиларни маълум қилмоқда.
Тошкент шаҳар Яшнобод тумани Оҳанграбо кўчасида жойлашган кўп қаватли турар жой биносининг қурилиш ишлари ( ижтимоий тармоқда сурати намуна сифатида кўрсатилган) буюртмачи ташкилот “SULTON HOUSE GROUP” МЧЖ томонидан амалга оширилмоқда. Шуни таъкидлаймизки, мазкур қурилиш ташкилоти Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018-йил 18-майдаги 370-сонли қарорига асосан Тошкент шаҳар қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекциясидан тегишли тартибда рўйхатдан ўтмаган. Шу боис инспекция томонидан ушбу ташкилотга 2021-йилда 359-сонли ёзма кўрсатма берилган ва мазкур талабларни ўз вақтида бажарилмаганлиги сабабли ушбу объектда қурилиш-монтаж ишларини амалга ошираётган буюртмачи ташкилот “SULTON HOUSE GROUP” МЧЖнинг мансабдор шахсларига нисбатан МЖТКнинг 99-моддаси 7-қисми билан чоралар кўрилган.
Ўз ишида масъулиясизликка йўл қўйишда давом этиб келаётган ташкилот раҳбарларига қурувчилар хавфсизлигини таъминлаш борасида тушунтириш ишлари олиб борилиб, аввало, обектнинг ноқонуний қурилиш бўлгани сабабли қурилиш-монтаж ишлари тўхтатилган.






