АсосийSiyosat

Камилов ЕИнинг Марказий Осиё бўйича Махсус вакили билан учрашди

'Камилов ЕИнинг Марказий Осиё бўйича Махсус вакили билан учрашди'ning rasmi

Бугун, 22-февраль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Ўзбекистонга амалий ташриф билан келган Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича Махсус вакили Тери Хакала ҳамда ЕИнинг Афғонистон бўйича Махсус элчиси Томас Никлассонни қабул қилди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлигининг Матбуот хизмати маълум қилди.

Хабарга кўра, суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Европа Иттифоқининг Афғонистон йўналишидаги муносабатларининг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.

Шунингдек, учрашув давомида эртага, 23-февраль куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган Европа Иттифоқи ва Марказий Осиё мамлакатларининг Афғонистон бўйича махсус вакиллари маслаҳат учрашувининг ташкилий жиҳатлари ва кун тартибидаги масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.

Афғон инқирозини ҳал қилишда халқаро ҳамжамиятнинг яхлит ёндашувини ишлаб чиқиш муҳимлиги таъкидланди.

Европа Иттифоқи вакиллари Ўзбекистоннинг Термиз шаҳрида Афғонистонга инсонпарварлик ёрдам етказилишини мувофиқлаштириш бўйича халқаро хаб ташкил этиш ташаббусини қўллаб-қувватлашини билдирди.

Турли даражадаги бўлажак икки томонлама ва минтақалараро тадбирлар жадвали бўйича таклифлар кўриб чиқилди.

    Бошқа янгиликлар