АсосийJamiyat

“Атиргул” танлови қайта тикланди

'“Атиргул” танлови қайта тикланди'ning rasmi

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси мамлакатимизда журналист аёлларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, ижодий салоҳиятини намоён қилишига кўмаклашиш, эришган ютуқларини эътироф этиш ва уларни рағбатлантириш мақсадида 8 март — Халқаро хотин-қизлар куни арафасида анъанавий ўтказиб келинган “Атиргул” танлови қайта ташкил этилганини эълон қилди.

Танловда журналистлар ва ахборот хизмати ходималари 2021 йилнинг 1 мартидан 2022 йилнинг 1 мартигача оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган (телевидение, радио орқали эфирга узатилган, босма ва интернет нашрларида чоп этилган камида 5 та) материаллари билан иштирок этишлари мумкин.

Танлов саккиз йўналиш бўйича ўтказилади.

 Батафсил: https://journalist.uz/n/26245

Ижодий ишлар “Атиргул” танловига деб қуйидаги манзилга юборилиши лозим:

100129, Тошкент ш., Навоий кўчаси 30-уй, 3-қават 35- ва 37- хоналар. Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси.

71- 244-64-61, 71-244-37-87,  244-69-65

 

 

    Бошқа янгиликлар