«Барселона» футболчиси Усмон Дембеле жамоада қолиши мумкин.
«Diario Sport» нашрининг маълум қилишича, франциялик вингер каталонияликлар бош мураббийи Хавидан унга имкон бергани учун миннатдор ва энди клубда қолиш ҳақида ўйламоқда.
Аммо энди «Барселона» футболчига шартнома таклиф қилмоқчи эмас. Энди 24 ёшли Дембеленинг ўзи музокаралар томон қадам ташлаши керак. «Кўк-анорранглилар» ҳамон у билан шартнома тузишдан тўлиқ умид узмаган.
Маълумот учун, Усмон жорий мавсум Ла Лигада жами 8та учрашувда майдонга тушиб, 3та ассист амалга оширишга муваффақ бўлди.






