Жанубий Кореяда коронавирус билан касалланганлар сони кескин ошиб кетди. Бу ҳақда Yonhap агентлиги хабар бермоқда.
Қайд этилишича, чоршанба кунги маълумотларга кўра, охирги суткада мамлакатда 170 452 кишида коронавирус инфекцияси аниқланган. Бу янги анти рекорд ҳисобланади.
Шундай қилиб, Жанубий Кореяда коронавирус билан касалланганлар жами сони 2 329 182 нафарга етди.






