АсосийЖАМИЯТ

Таъсирли, аммо тадбирли... Нукусда имконияти чекланганлар ҳам касб-ҳунарга ўқитилмоқда

Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида жойлашган “Ишга марҳамат” мономарказида айни па...

'Таъсирли, аммо тадбирли... Нукусда имконияти чекланганлар ҳам касб-ҳунарга ўқитилмоқда'ning rasmi

Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида жойлашган “Ишга марҳамат” мономарказида айни пайтда 40 нафар имконияти чекланган фуқаролар турли касб-ҳунарга ўқитилмоқда. Бу ҳақда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Матбуот хизмати “Даракчи”га маълум қилди.

Бу ташаббус 2021 йилнинг 21 декабрида қабул қилинган “Ногиронлиги бўлган шахсларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигига кўмаклашиш ҳамда ижтимоий фаоллигини янада оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-57-сонли қарори сабабли шакллантирилган.

Айни пайтда турли гуруҳ ногиронлиги бор ҳамюртларимиз тикувчилик, қандолат, сартарошлик, дурадгорлик, пайвандлаш, машинасозлик ва бошқа бир қатор йўналишларда касб-ҳунар ўрганишмоқда. Бу тажриба республикамизнинг бошқа вилоятларида ҳам амалиётга жорий этилган. Мисол учун, Қашқадарё вилояти Қарши шаҳридаги мономарказда ҳам 11 нафар ногиронлиги бўлган фуқароларга ўргатилмоқда. 

Маълумотларга кўра, “Ишга марҳамат”мономарказлари ўқувчиларига касб сирларини ўргатиш учун Туркия давлатидан ҳам мутахассислар олиб келинган. Лекин эшитишда нуқсони бор ўқувчиларга ҳунар ўргатишда сурду таржима асосида дарс берувчи мутахассиларнинг камлиги бироз муаммо туғдирмоқда. Бу муаммо ҳам атрофлича ўрганилиб, керакли мутахассисларни қайта тайёрлаб, имконияти чекланганларга дарс ўтишга жалб қилинади.

    Бошқа янгиликлар