АсосийDunyo

Украинада ҳарбий ҳолат жорий этилди

'Украинада ҳарбий ҳолат жорий этилди'ning rasmi

Сал аввал Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши (МХМК) Донецк ва Луганск вилоятларидан ташқари бутун мамлакат бўйлаб фавқулодда ҳолат жорий этишга қарор қилган эди.

Айни пайтда Украина президенти Зеленский бутун мамлакат бўйлаб ҳарбий ҳолат эълон қилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилди. 

Даниловнинг сўзларига кўра, фавқулодда ҳолат 30 кунга жорий қилинади, зарурат туғилса, Украина президенти уни яна 30 кунга узайтириши мумкин.

Фавқулодда ҳолат шароитида жамоат тартиби кучайтирилиши ва транспорт ҳаракати чекланиши мумкин, деди Данилов. Унинг сўзларига кўра, комендантлик соати айрим ҳудудларда фақат зарурат туғилганда – Россия томонидан тажовуз кучайган тақдирда жорий этилади.

 

    Бошқа янгиликлар