АсосийJamiyat

Наманган – Краснодар рейси Урганчда мажбурий қўнишни амалга оширди

'Наманган – Краснодар рейси Урганчда мажбурий қўнишни амалга оширди'ning rasmi

Аввалроқ, Россияга учган самолёт Наманган халқаро аэропортига мажбурий қайтаётгани ҳақида хабар берган эдик. 

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпаниясининг HY-9825 рейси билан Наманган-Краснодар йўналиши бўйича учаётган самолёти Ростов вилояти устидаги ҳаво ҳудуди ёпилганлиги сабабли қайтишга мажбур бўлди.

Бортида 168 йўловчи бўлган самолёт экипажи ёқилғи етарли бўлмагани учун энг яқин аэропортга қўнишга қарор қилди. Самолёт маҳаллий вақт билан 09:57 да Урганчга қўнди. Ёқилғи қуйишдан сўнг самолёт яқин кунларда Наманганга учади.

“Ўзбекистон ҳаво йўллари”нинг аниқлик киритишича, бекор қилинган рейс йўловчилари авиачиптани бепул қайта брон қилиш ёки чегирмасиз қайтариб олиш ҳуқуқига эга.

    Бошқа янгиликлар