АсосийDunyo

ДХР ва ЛХР Донбассдаги Украина қўшинларининг позицияларига қарши ҳужум бошлади

'ДХР ва ЛХР Донбассдаги Украина қўшинларининг позицияларига қарши ҳужум бошлади'ning rasmi

Ўзини ўзи республика деб эълон қилган Луганск халқ республикасининг халқ милиция бўлинмалари Луганскдан 30 километр узоқликда жойлашган ва Киев назорати остидаги Счастье шаҳрига ҳужум уюштирди. Бу ҳақда ЛХР Ички ишлар вазирлиги раҳбари маслаҳатчиси Виталий Киселёвга таяниб, «Интерфакс» хабар берди.

Шу билан бирга, Донецк халқ республикаси кучлари бутун ўзаро алоқа чизиғи бўйлаб Украина армиясининг позицияларига ҳужум қилмоқда, деди агентликка ДХР халқ милицияси вакили Эдуард Басурин.

"ДХР қўшинлари ўзларида мавжуд бўлган барча йўқ қилиш воситаларидан фойдаланган ҳолда, бутун алоқа чизиғи бўйлаб Украина Қуролли кучлари позицияларига ҳужум қилмоқда", — деди у.

    Бошқа янгиликлар