АсосийDunyo

"Қўшма Штатлар аллақачон халқаро ёрдам тайёрлашга киришган". Байден ва Зеленский мулоқот қилди

'"Қўшма Штатлар аллақачон халқаро ёрдам тайёрлашга киришган". Байден ва Зеленский мулоқот қилди'ning rasmi

Украина президенти Владимир Зеленский америкалик ҳамкасби Жо Байден билан телефон орқали мулоқот қилганини айтди, дея ёзмоқда "lenta.ru"

Украина раҳбарининг сўзларига кўра, Қўшма Штатлар аллақачон халқаро ёрдам тайёрлашга киришган.

Эслатиб ўтамиз, бугун, 24 февраль куни Россия президенти Владимир Путин Донбассни ҳимоя қилиш бўйича ҳарбий махсус операция бошланганини маълум қилди. АҚШ етакчиси Жо Байден буни Россия томонидан Украина халқига қилинган асоссиз ҳужум эканини маълум қилди. 

Аввалроқ Зеленский бутун мамлакат бўйлаб ҳарбий ҳолат жорий этилишини маълум қилганди.

 

    Бошқа янгиликлар