Ўзбекистонлик талабаларнинг ўз ватанларига вақтинчалик жўнаб кетиш ҳолатларида Украина олий ўқув юртларида ўқишларини сақлаб қолиш масаласи бўйича кўплаб мурожаатлар келиб тушаётганини инобатга олиб Ўзбекистоннинг Киевдаги эчихонаси расмий баёнот берди.
Унга кўра, Украина Таълим ва фан вазирлиги 2022 йил 25 январдаги 1/1266-сонли ва 2022 йил 15 февралдаги 1/2588-22-сонли хати билан Украинанинг барча олий ўқув юртларига масофавий таълимни жорий этишни тавсия қилди.
Ушбу қоида тиббиётдан ташқари барча мутахассисликлар талабаларига тегишли.
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда ҳамда ҳаво қатновида кузатилган узилишларни ҳисобга олган ҳолда ўзбекистонлик талабаларига ўз ватанларида ўқишни масофавий шаклда давом эттириш имкониятларини кўриб чиқиш тавсия этилади.






