Маданий мерос агентлиги Хоразм вилояти бошқармаси мутахассислари хонадон ичидаги “Дешан қалъа” меъморий архитектура ёдгорлиги ҳисобланмиш деворнинг бир қисми қулаб тушганлиги аниқланган.
Таъкидланишича, ушбу тарихий обидани сақлаб қолиш мақсадида хонадон эгаси А.Р.га бир неча маротаба расмий огоҳлантириш берилган. Унинг вазиятга бўлган беписандлиги хонадонида жойлашган маданий мерос объектига зарар етказилишига ва қисман бузилишига сабаб бўлган.

Фуқаро уй унинг шахсий мулки эканлиги важ қилиб, Агентлик мутасаддиларига қаршилик кўрсатган ва уларни консервация ва реставрация қилишларига йўл қўймаган. Шунга қарамасдан Агентлик мутахасисслари фуқаро билан муросага келиш чораларини кўришган. Лекин фуқаро барча таклифларга рад жавобини берган.

Шу сабабли Агентлик фуқарога нисбатан тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга вазиятга ҳуқуқий баҳо бериш ва давлат мухофазасига олинган объектда асрашга доир ишларни оли боришга тўсқинлик қилгани учун чора кўриш тўғрисидаги тақдимнома киритиш жараёнини бошланган.
Қайд этишича, бу каби ҳолатлар Республикамизнинг бошқа ҳудудларида ҳам афсуски кузатилмоқда. Шуларни инобатга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига Агентлик томонидан маҳаллий хокимятларга маданий мерос объектлари атрофида жойлашган шахсий мулкларни қонунчиликда белгиланган тартибда кўчириш бўйича таклиф киритилиши тўғрисида маълум қилди.






