1

Тез кунда “Аёл қалби” фильми премьера қилинади

МАДАНИЯТ 24.02.2022, 15:02
Тез кунда “Аёл қалби” фильми премьера қилинади

Кинематография агентлиги буюртмасига биноан "Шайхонтоҳур-фильм" киностудияси томонидан суратга олинган “Аёл қалби” бадиий фильми тез орада премьера қилинади. Бу ҳақда Кинематография агентлиги Ахборот хизмати маълум қилди.

Мазкур кинокартина тиббиёт соҳасида самарали фаолият олиб бораётган, беморларнинг дардига дармон бўлаётган шифокор аёл тақдири хақида ҳикоя қилади.  

Сценарий муаллифлари Жамилахон Пўлатова ва Зулфия Йўлдошева, постановкачи режиссёр Жамилахон Пўлатова, операторлар Дилмурод Турдибоев, Диёр Исматов, постановкачи рассом Дилшод Мамадалиев, композиторлар Шуҳрат Зокиров, Сардор Эргашев, картина директори Музаффар Саъдуллаев.

Ролларда: Раъно Шодиева, Дилдора Умарова, Улуғбек Юнусов, Гулчеҳра Жамилова, Улуғбек Рустамов, Зуҳра Ашурова, Раъно Ярашева ва бошқалар.

Олдинда, Кинематография агентлиги томонидан режиссёр Рустам Саъдиевнинг “Барон 2”, Акром Шоҳназаровнинг “101-рейс”, Дилмурод Масаидовнинг “Аёл қисмати” кинокартиналари премьера қилинади.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1