1

Украинадаги Ўзбекистон элчихонаси фуқароларга муҳим мурожаат билан чиқди

ЖАМИЯТ 24.02.2022, 18:52
Украинадаги Ўзбекистон элчихонаси фуқароларга муҳим мурожаат билан чиқди

Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси фуқароларимизга яна мурожаат билан чиқди:

«Украинада ривожланиб бораётган ҳарбий-сиёсий вазиятдан келиб чиқиб Ўзбекистон Республикаси фуқароларидан қуйидаги маълумотларни ҳисобга олишларини сўраймиз:

1. Украинанинг қайси шаҳрида бўлишингиздан қатъи назар, жойлашган бомба бошпаналарининг ичида ёки ёнида бўлинг.

2. Украинанинг Россия Федерацияси билан чегарадош шаҳар ва вилоятларидан келаётган маълумотларга кўра, ҳаракат ва алоқада муаммолар мавжуд.

Шу муносабат билан шахсий транспорт воситаларига эга ёки бундай имкониятга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароларидан Украинанинг ғарбий қисмига ёки Львовга кўчиб ўтиш имкониятини кўриб чиқишларини сўраймиз.

3. Ўзбекистон Республикасининг Украинадаги элчихонаси Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хавфсизлигини таъминлаш ва кейинчалик уларни ўз Ватанларига эвакуация қилиш бўйича барча манфаатдор томонлар билан ҳамкорликда ўз фаолиятини давом эттираётганига Сизларда ишонч ҳосил қилдирмоқчи.

Лекин шу билан бирга, бизга келаётган янги маълумотларни ҳисобга олиб, Украинадаги мавжуд вазият ҳақида юқоридаги маълумотни беришга мажбур бўлдик, - дейилади унда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1