1

​ССВ: Қорақалпоғистон Республикасида 150 нафардан ортиқ бемор давлат ҳисобидан операция қилинди

ЖАМИЯТ 24.02.2022, 19:09
​ССВ: Қорақалпоғистон Республикасида 150 нафардан ортиқ бемор давлат ҳисобидан операция қилинди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан эълон қилинган “Саломатлик кунлари” ижтимоий акцияси Жиззах вилоятидан сўнг Қорақалпоғистон Республикаси ва Бухоро вилоятида давом этмоқда.

Маълумки, Оробўйи минтақасида экологик вазият ниҳоятда мураккаб. Бу эса ҳудудда кўплаб касалликлар авж олишига сабаб бўлмоқда. Аммо шундай хасталиклар борки, уларни ўз вақтида юқори технологик жарроҳлик йўли билан даволамаса, бемор ҳаёти хавф остида қолиши мумкин.

Лекин Тошкентдаги ихтисослаштирилган тиббиёт марказларига, энг етакчи шифокорлар қабулига мингдан зиёд келометр масофани босиб келишнинг ўзи бўлмайди. Шу сабабли ижтимоий акция доирасида пойтахтда фаолият кўрсатаётган энг моҳир жарроҳлар Қорақалпоғистон Республикасига, беморлар ҳузурига келди.

— Акция доирасида, маҳаллий тиббиёт ходимлари кўмагида хонадонма-хонадон ўрганишлар олиб борилиб, юқори технологик операцияларга муҳтож беморлар рўйхати шакллантирилди, — дейди Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Даволаш-профилактика ёрдамини ташкиллаштириш бош бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи Умидулла Рискиев. — Дастлабки таҳлилларга кўра, улар сони 479 нафарни ташкил этди.

Беморларнинг 107 нафарида юрак, 102 нафарида юз-жағ нуқсонларини бартараф этиш учун жарроҳлик амалиётлари ўтказилиши лозим. Шунингдек, 130 нафари ошқозон-ичак хасталикларидан азият чекаётган бўлса, 127 нафари эндопротезлаш ҳамда 13 нафари буйрак трансплантациясига муҳтож.

Аксарияти беморларнинг даволаниш учун моддий имконияти йўқ, ихтисослаштирилган тиббий хизматдан имтиёзли йўлланма асосида фойдаланишлари учун навбатда туриб, узоқ муддат кутишлари зарур эди. “Саломатлик кунлари” ана шу ўткир муаммонинг оқилона ечими бўлди.

Ҳозир Республика ихтисослаштирилган марказларининг тиббиёт фанлари докторлари, тиббиёт фанлари номзодларидан ташкил топган малакали мутахассислар юз-жағ пластик жарроҳлиги, абдоминал хирургия, интервенцион кардиология ва травматология-ортопедия, қон-томир жарроҳлиги, трансплантология, кам инвазив жарроҳлик йўналишлари бўйича Оролбўйи минтақасидаги эҳтиёжманд беморларга ихтисослашган тиббий ёрдам кўрсатмоқда.

Опреациялар Нукус шаҳридаги Республика кўп тармоқли тиббиёт маркази, Республика болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази, академик В. Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия маркази Нукус филиали, Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази Қорақалпоғистон филиали, Оролбўйи аҳолиси юрак-қон томир касалликларини соғломлаштириш маркази ва бошқа муассасаларда ўтказиляпти.

Шунингдек, Хўжайли, Қўнғирот, Амударё ва Беруний туманларида истиқомат қилувчи беморлар ўз яшаш ҳудудида муолажа қилиняпти.

Умуман, акция доирасида шу кунгача Қорақалпоғистон Республикасида 150 нафардан ортиқ беморда давлат ҳисобидан мураккаб жарроҳлик амалиётлари ўтказилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1