АсосийЖАМИЯТ

Пойтахтда «права» алмаштириш учун "сўнгги мижозгача" иш режими жорий этилди

Сўнгги вақтларда ДХМларда ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш учун ташриф буюрувчилар оқи...

'Пойтахтда «права» алмаштириш учун "сўнгги мижозгача" иш режими жорий этилди'ning rasmi

Сўнгги вақтларда ДХМларда ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш учун ташриф буюрувчилар оқими сезиларли ошган. Бунга нима сабаб бўлаётгани маълум қилинди. 

Давлат хизматлари агентлиги ахборот хизмати маълум қилишича, муаммонинг асосий сабаби 2022 йил 31 март куни эски гувоҳномаларни алмаштиришнинг биринчи босқичи якунланиши, 2010 йилгача берилган эски "права"лар ҳақиқий эмас деб ҳисобланиши ва белгиланган муддатда ҳужжатини алмаштирмаганлар сонининг кўплигида.  

Муаммони ечиш мақсадида Тошкент шаҳрининг Миробод, Мирзо Улуғбек, Яшнобод, Яккасарой, Сергели, Чилонзор, Учтепа, Шайхонтоҳур, Олмазор, Юнусобод тумани ДХМларида "сўнгги мижозгача" иш режими ташкил қилинди.  

Бунда, ДХМлар орқали ҳайдовчилар душанбадан-жума кунига қадар эрталаб соат 9:00дан кечгача ҳамда шанба куни соат 09:00дан 13:00 га қадар хизматдан фойдаланишлари мумкин.

    Бошқа янгиликлар