2022 йил 7 мартдан бошлаб йўловчилар орасида талаб ортиши муносабати билан «Uzbekistan Airways» АЖ душанба кунлари Тошкент – Иркутск – Тошкент йўналиши бўйича авиақатновларни йўлга қўяди. Бу ҳақда компания ахборот хизмати хабар берди.
- Тошкентдан учиш: 05:25 (Тошкент вақти билан)
- Иркутскка етиб бориш: 12:45 (Иркутск вақти билан)
- Иркутскдан учиш: 14:45 (Иркутск вақти билан)
- Тошкентга етиб бориш: 16:35 (Тошкент вақти билан)
Тошкент – Иркутск йўналишида авиачипта 2 066 187 сўмдан, Тошкент – Иркутск – Тошкент йўналишидаги авиачипталар эса 3 689 207 сўмдан бошланади.
Нархлар 25.02.2022 ҳолатига кўра амал қилади.






