АсосийЖАМИЯТ

2021 йилда давлат бюджетига салкам 100 млрд сўмлик қўшимча божхона тўловлари ҳисобланди

Бугун, 25 февраль куни Давлат божхона қўмитаси томонидан матбуот ва оммавий ахборот восита...

'2021 йилда давлат  бюджетига салкам 100 млрд сўмлик қўшимча божхона тўловлари ҳисобланди'ning rasmi

Бугун, 25 февраль куни Давлат божхона қўмитаси томонидан матбуот ва оммавий ахборот воситалари вакиллари, журналистлар ва блогерлар учун Марказий божхона лабораториясига пресс тур уюштирилди.

ОАВга дастлаб Марказий божхона лабораторияси бошлиғи Бобур Караманов лаборатория фаолияти ҳақида сўзлаб берди. Шундан сўнг лаборатория ходимлари журналистлар учун кўргазмали тақдимотларни амалга оширишди.

2021 йил ноябрь ойида Жаҳон божхона ташкилоти Бош котиби Кунио Микуриянинг мамлкатимизга ташрифи доирасида Марказий божхона лабораториясига “Минтақавий божхона лабораторияси” мақоми берилиб, лаборатория “Халқаро ISO сертификати”ни қўлга киритган эди.  Мутахассисларнинг айтишича бу ерда мураккаб экспертизаларни ўтказиш ва ҳар томонлама асосланган ҳаққоний хулосалар берилишини таъминлаш мақсадида лаборатория АҚШ, Англия, Япония, Германия каби давлатларда ишлаб чиқарилган, халқаро стандартларга мос 20 дан ортиқ энг замонавий ускуналар билан жиҳозланган.

Пресс турда маълум қилинишича, Марказий божхона лабораторияси ва ҳудудий тузулмалар томонидан 2021 йилда салкам 9,6 мингта божхона экспертизалари амалга оширилди ва натижада давлат бюджетига салкам 100 млрд. сўмлик қўшимча божхона тўловлари ҳисобланди. Ўтган йилда Марказий божхона лабораториясига товарларнинг таркиби ва ТИФ ТН кодига аниқлик киритиш бўйича 330 та мурожаатлар келиб тушди. Мазкур мурожаатлар бўйича ўтказилган тадқиқотлар натижасида эса 73,5 млрд. сўм қўшимча божхона тўловлари ҳисобланди.  

Марказий божхона лабораторияси томонидан ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларига товарларни ТИФ ТН бўйича таснифлаш юзасидан дастлабки қарор қабул қилиш хизмати ҳам кўрсатиб келинмоқда. Айниқса, ушбу хизмат учун олинадиган ҳақнинг 50 евродан базавий ҳисоблаш миқдорининг 75 фоизига яъни 203 минг сўмга туширилгани хизматдан фойдаланувчилар сонининг ўсишига олиб келмоқда.  

Натижада, 2021 йилда тадбиркорлар учун 4134 та дастлабки қарор қабул қилинди. Вахоланки, бу кўрсаткич 2020 йилда бор-йўғи 38 тани ташкил қилган эди. Жорий йилнинг январь ойида эса товарларни ТИФ ТН бўйича таснифлаш юзасидан қабул қилинган дастлабки қарорлар ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 137 тага кўпайган.

Мухбиримиз Ойбек Шукуров

    Бошқа янгиликлар