1

Ўзбекистон вакили Парламентлараро Иттифоқнинг Дубайдаги йиғилишида иштирок этади

МАДАНИЯТ 25.02.2022, 19:40
Ўзбекистон вакили Парламентлараро Иттифоқнинг Дубайдаги йиғилишида иштирок этади

26-27 февраль кунлари Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида Парламентлараро Иттифоқ Ижроия қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА.

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Миллий маркази матбуот хизматидан маълум қилинишича, Ижроия қўмита йиғилишида жорий йилда ўтказиладиган Парламентлараро Иттифоқнинг 144-Ассамблеяси кун тартиби билан боғлиқ масалалар муҳокама этилади.

Бундан ташқари, 144-Ассамблеяга тайёргарликнинг бориши, Парламентлараро Иттифоқнинг БМТдаги сиёсий лойиҳаси, очиқлик ҳисоботига риоя этиш ҳолати, 2022-2026 йилларга мўлжалланган Коммуникация стратегиясининг дастлабки лойиҳаси ҳам кўриб чиқилади.

Парламентлараро Иттифоқ Бош котиби Мартин Чунгонгнинг таклифига кўра, ушбу йиғилишда Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари, Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий маркази директори Акмал Саидов иштирок этади.

Акмал Саидов 2020 йилдан буён Парламентлараро Иттифоқнинг вице-президенти ҳисобланади.

Маълумот учун: Парламентлараро Иттифоқ 1889 йилда ташкил этилган. Ҳозирги пайтда 179 та мамлакат парламенти мазкур нуфузли парламентлараро ташкилотга аъзо.

Парламентлараро Иттифоқ БМТ билан яқиндан ҳамкорликда иш олиб боради. Парламентлараро Иттифоққа БМТ Бош Ассамблеясида кузатувчи ташкилот мақоми берилган. Ўзбекистон 2017 йил октябрида Парламентлараро Иттифоққа аъзо бўлган ва унинг 138-141-Ассамблеяларида иштирок этган. Хусусан,  Парламентлараро Иттифоқнинг 2019 йил 18 октябрда бўлиб ўтган 141-Ассамблеясида Евроосиё гуруҳидан – Ўзбекистон парламенти вакили Акмал Саидов Парламентлараро Иттифоқ Ижроия қўмитасининг аъзоси этиб сайланган.  

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1