АсосийSport

Роналду «Манчестер Юнайтед»даги фаолияти ҳақида гапирди

'Роналду «Манчестер Юнайтед»даги фаолияти ҳақида гапирди'ning rasmi

Криштиану Роналду «Манчестер Юнайтед»даги фаолияти ва ўз ўйинларидан қониқаётганини айтиб ўтди.

«35 ёшда ҳам 18, 20 ёки 25 ёшдагидек натижа кўрсатиб бўлмаслигини тушуниш учун ақлли бўлиш шарт эмас. Эҳтимол, йиллар давомида қайсидир жиҳатдан пасайиш кузатилиши мумкин, аммо тажриба, маҳорат, интелект орқали бошқа жиҳатдан янада кучли ўйинчига айланасан. Энг юқори даражада курашиш учун эса кучни тўғри тақсимлаш лозим.

Аслида бу осон эмас, аммо ўзимга нисбатан осондек кўринади. Чунки статистикам ҳаммасини айтиб турибди. Мен ўзимни мақташим шарт эмас, статистикага назар ташлаш кифоя – ҳаммаси кўриниб турибди. Факт фактлигича қолади, қолгани эса аҳамиятга эга эмас.

Айнан шу сабабли ҳам ҳозирги ҳолатимдан қониқаяпман. «Манчестер Юнайтед» ва Португалия миллий жамоасига аввалгидек ёрдам беришда давом этишни истайман», - дейди португалиялик форвард DAZN билан суҳбатда.

Маълумот учун, Роналду жорий мавсум «МЮ» сафида АПЛдаги 22 ўйинда 9та гол, ЕЧЛда эса 6та баҳсда 6та голга муаллифлик қилган.

    Бошқа янгиликлар