Ташкилот Украинага сиёсий ва амалий ёрдам кўрсатишни давом эттиради.
Шунингдек, халқаро ташкилот ўз мурожаатида қуйидагиларни маълум қилган:
– НАТО давлатлари Россиянинг Украинадаги харбий харакатларини мухокама қилмоқда ва Россиядан харбий харакатларни зудлик билан тўхтатиб, Украинадан ўз қўшинларини олиб чиқиб кетишини сўрамоқда.
– НАТО фавқулодда ҳолатларда альянс давлатларини ҳимоя қилиш мақсадида мудофа режасини ишга туширди.
– НАТО Украинага сиёсий ва амалий ёрдам кўрсатишни давом эттиради.
– НАТО Россиянинг Украинадаги ҳаракатлари фонида мудофа мақсадида барча ишларни амалга оширади.
– НАТО Россиянинг Украинадаги ҳаракатлари сабабли ўз харбий кучларини Европада жойлашувини қайта кўриб чиқади.
– НАТО Белоруссия қўлловидаги Россиянинг Украинадаги ҳарбий харакатларини "Евроатлантика хавфсизлигига улкан хавф" деб атади.






