2022-йил 27-февралдан бошлаб йўловчилар орасида талаб ортиши муносабати билан «Uzbekistan Airways» АЖ якшанба кунлари Тошкент – Минералние Води – Тошкент йўналиши бўйича қўшимча авиақатновларни йўлга қўяди. Бу ҳақда авиакомпания ахборот хизмати хабар қилди.
Тошкентдан учиш: 04:00 (Тошкент вақти билан)
Минералние Водига етиб бориш: 05:30 (Москва вақти билан)
Минералние Водидан учиш: 07:00 (Москва вақти билан)
Тошкентга етиб бориш: 12:00 (Тошкент вақти билан)
Тошкент – Минералние Води йўналишида авиачипта 4 172 794 сўмдан, Тошкент – Минералние Води – Тошкент йўналишидаги авиачипталар эса 5 280 468 сўмдан бошланади.
Нархлар 25.02.2022 ҳолатига кўра амал қилади.






