Жаҳон шахмат Олимпиадаси бошқа мамлакатга кўчирилади. Ҳозирда Қўмита бошқа ташкилотчи қидирмоқда.
"Москва 24" берган маълумотига кўра Халқаро шахмат федерацияси кенгаши 2022 йилги Россияда ўтказилиши режалаштирилган Жаҳон шахмат олимпиадасини бошқа мамлакатда бўлиб ўтади.
Кенгаш 44-Жаҳон шахмат Олимпиадаси, ногиронлар ўртасидаги мусобақа ва ФИДЕ Конгрессини ташкил этиш ҳуқуқини Россиядан олиб қўйиш ҳақида қарор қабул қилди.
Мусобақа 26 июлдан - 8 август кунларига белгиланган эди.
Аввалроқ, Россия 2020 йил, Беларусь 2022 йил мусобақага мезбонлик қилиши кўзда тутилган эди. Коронавирус пандемияси сабаб турнир 2022 йилга кўчирилганди. Беларусь эса мусобақани ўтказишдан бош тортди.






