АсосийДУНË

Украинада уруш ҳаракатлари — Куннинг асосий воқеалари

Аввал хабар берганимиздек, бугун, 26 февраль куни Зеленский Украинада 90 кунлик умумий саф...

'Украинада уруш ҳаракатлари — Куннинг асосий воқеалари'ning rasmi

Аввал хабар берганимиздек, бугун, 26 февраль куни Зеленский Украинада 90 кунлик умумий сафарбарлик ўтказишга қарор қилди, кўплаб вилоятларда ҳарбий ҳолат билан бир қаторда комендантлик соати ҳам жорий этилди.

 Россия ҳарбийлари Украинанинг 211 та ҳарбий инфратузилма объектларини, шу жумладан 17 та қўмондонлик-назорат пунктларини, 19 та С-300 ва Оса ҳаво мудофаа тизимларини, 39 та радар станцияларини, 150 дан ортиқ Украина хавфсизлик кучларини ишдан чиқарди.

Украинанинг 6 та жанговар самолёти, 1 та вертолёт, 5 та дрон, 67 та танк ва бошқа жанговар зирҳли техникаси, 16 та кўп учувчи ракета тизими йўқ қилинди, деб хабар беради Россия Мудофаа вазирлиги.

Россия ҳарбийлари Чернобил АЕС ҳудудини ва Киев яқинидаги Гостомел аеродромини эгаллаб олди, ғарбдан Чернигов, Суми, Конотоп ва Киевни тўсиб қўйди, ЛХР қўшинлари 21 кмгача, ДХР кучлари - 25 кмгача ва Волновахага етиб келди.

В городах России проходят акции против войны с Украиной | Новости из  Германии о России | DW | 24.02.2022

Россиянинг Марказий шаҳарларидан бўлган Санкт-Петербургда юзлаб одамлар аксилҳарбий намойишларига чиқди.  

Улар "Нет войне" дея ҳайқирмоқда. Кӯплаб санъаткорлар, спортчилар урушга қарши чиқишлар қилмоқда.

    Бошқа янгиликлар