1

Тошкент – Боку – Тошкент йўналиши бўйича авиақатновлар қайта тикланмоқда

ЖАМИЯТ 26.02.2022, 13:22
Тошкент – Боку – Тошкент йўналиши бўйича авиақатновлар қайта тикланмоқда

2022 йил 8 мартдан бошлаб Ўзбекистон ҳаво йўллари миллий авиакомпанияси узоқ танаффусдан сўнг Бокуга ҳафталик қатновларни тикламоқда.  Бу ҳақда миллий авиакомпания матбуот хизмати хабар қилди.

Маълум қилинишича, парвозлар ҳафтада бир марта – сешанба кунлари қишки жадвал давомида қуйидаги жадвалга мувофиқ амалга оширилади:

Тошкент – Боку

учиш 14:40 – етиб бориш 16:35 (маҳаллий вақт билан)

Боку – Тошкент  

учиш 17:35 – етиб бориш 21:10 (маҳаллий вақт билан).

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1