АсосийSiyosat

"Ватанига бостириб келганга қарши курашиш, ҳар қандай шароитда ҳам тўғри! Бировнинг ватанига бостириб бориш, сабаби нима бўлишидан қатъий назар нотўғри!"

'"Ватанига бостириб келганга қарши курашиш, ҳар қандай шароитда ҳам тўғри! Бировнинг ватанига бостириб бориш, сабаби нима бўлишидан қатъий назар нотўғри!"'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари, “Миллий тикланиш" ДП МК раиси Алишер Қодиров Россия - Украина ўртасида кечаётган урушга муносабат берди.

"Ватанига бостириб келганга қарши курашиш, ҳар қандай шароитда ҳам тўғри! Бировнинг ватанига бостириб бориш, сабаби нима бўлишидан қатъий назар нотўғри!

Ўзбек халқи асрлар давомида орттирган давлатчилик тажрибаси асосида доимо вазмин хулосалар, прагматик музокаралар тарафдори бўлган ва тинчликни қадрлаган.  

Украинадаги инқироз бўйича билдирилган Ўзбекистон позициясини тўғри деб ҳисоблаймиз ва қўллаб-қувватлаймиз.

Дўст украин ва рус халқлари бошидаги қонли қора булутларни тезроқ бартараф бўлишидан умидвормиз.

Жонажон Ўзбекистонимиз тинч бўлсин!",– дейилади Алишер Қодиров муносабатида

Аввалроқ, Шавкат Мирзиёев Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилиб, Украина атрофида юзага келаётган вазият юзасидан ҳам фикр алмашгани ҳақида хабар берган эдик. 

    Бошқа янгиликлар