Бугун, 28 феврал куни тоғларда қор кўчиш хавфи бор.
"Ўзгидромет" бундан огоҳлантирди.
Қайд этилишича, бугун тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади.
"Баъзи жойларга туман тушади. Ҳаво ҳарорати 3-8° илиқ бўлади",-дейилади хабарда.






