1

Диққат! ФВВ фуқароларга жиддий мурожаат билан чиқди

ЖАМИЯТ 28.02.2022, 09:41
Диққат! ФВВ фуқароларга жиддий мурожаат билан чиқди

Ҳаво ҳароратининг пасайиб, кунлар совиши натижасида электр, газ ёки бошқа ёқилғида ишлайдиган иситиш мосламаларидан фойдаланишга эҳтиёж ортади. Улардан фойдаланишда эътиборсизлик туфайли ёки носоз, ностандарт иситиш мосламаларини ишлатиш натижасида ис газидан заҳарланиш, ҳаво-газ аралашмасининг чақнаши ва ёнғинлар содир бўлиши мумкин. Шу боис, Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги фуқароларга жиддий мурожаат билан чиқди.

"Мамлакатимизда мавсум давомида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш лозимлиги муносабати билан Сизлардан қиш мавсумида содир бўлиши мумкин бўлган ёнғин, газ ва ҳаво аралашмасининг чақнаши ҳамда ис газидан заҳарланишнинг олдини олиш мақсадида, қуйидагиларга риоя қилишингизни сўраб қоламиз",-дея огоҳлантирилмоқда. 

Қуйида ёнғиндан сақланиш учун риоя этилиши керак бўлган айрим қоидалар билан танишинг:

- ташқи ҳимоя қобиқлари шикастланган электр сим ва кабеллардан фойдаланманг;

- электр хўжалигида ортиқча юкланиш ва электр симларнинг қисқа туташувидан содир бўлиши мумкин бўлган ёнғинларнинг олдини олиш лозимлиги сабабли сифат сертификатига эга бўлган ҳимоя сақлагичларидан (автоматлардан) фойдаланинг;

- иситиш мавсуми бошланишидан аввал, иситиш печлари ва улар дудбуронларининг созлиги, қувурларнинг ҳар хил маҳсулотлар билан беркилиб қолмаганлигини кўздан кечиринг ва дудбурон орқали ҳаво тортиш кучига алоҳида аҳамият қаратинг;

- иситиш печларининг дудбуронларини тозалаш, созлаш ва уларнинг қоида талаблари асосида ўрнатилиши бўйича хизмат кўрсатувчи махсус ташкилотларга мурожаат қилиш ва улар томонидан лозим даражада хизмат турларининг бажарилишига эришинг;

- носоз, қўлбола иситиш мосламаларидан фойдаланманг, стандарт талабларига жавоб берадиган иситиш мосламаларидан фойдаланишда уларни ишлаб чиқарган корхонанинг йўриқномасидан фойдаланинг;

- иситиш печларини ҳаддан зиёд қиздириб юборманг;

- газ ва электр иситиш мосламаларини назорат қилишни ёш болаларга топширманг;

- газ таъминоти идоралари мутахассисларини жалб этган ҳолда газ жиҳозларини тафтишдан ўтказиб, уларга техник хизмат кўрсатилишини ташкил этинг;

- газ ускуналарини улаш бўйича тартиб-қоидаларга риоя қилинг;

- ёнувчи материалларни газ плиталари устида қуритманг;

- газ иситиш мосламаларидан хавфсизлик автоматикалари (газнинг ўчиб, қайта келишини назорат қилувчи мослама) орқали фойдаланинг ва уларнинг доимий созлигига эътибор беринг.

Шунингдек, агар хонада газ ҳидини сезсангиз, чироқ ва учқун чиқарувчи мосламалардан фойдаланманг, дарҳол хонани шамоллатиш чорасини кўришингиз сўралади. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1