FIFA ўз расмий сайтида Россияга қарши бир қатор санкцияларни эълон қилди. Бу ҳақда Zamon.uz' қайд этмоқда.
Унга кўра, Россия ҳудудида ҳеч қандай халқаро турнирлар ўтказилмайди. Уй учрашувлари нейтрал майдонларда ва томошабинларсиз бўлиб ўтади.
Россия вакили бўлган делегация ҳар қандай мусобақада Россия эмас, Россия Футбол Иттифоқи (РФИ) номи остида иштирок этиши керак бўлади.
Шунингдек, Россия жамоалари иштирокидаги ўйинларда Россия байроғи ёки мадҳияси ишлатилмайди.






