Бугун , 28 февраль Тошкент вақти билан 17:15да Польшанинг Катовице шаҳридан "Uzbekistan Airways " АЖ махсус самолёти Украинадан эвакуация қилинган фуқароларимиз билан учиб кетди. Улар орасида аёллар, болалар, талабалар ва турли соҳалар ходимлари бор.
Айни пайтда "Карчова" назорат-ўтиш пунктида Украинанинг Львов шаҳридан келган Ўзбекистон фуқаролари учун тўпланиш нуқтаси ташкил этилди. Шу муносабат билан, бугун кун давомида юртдошларимизни олиб кетиш учун яна бир махсус самолёт ташкил этилади.