АсосийSport

"Шальке" "Газпром" билан ҳамкорликни тўхтатди

'"Шальке" "Газпром" билан ҳамкорликни тўхтатди'ning rasmi

Гилзенкирхеннинг "Шальке-04" клуби Россиянинг "Газпром" компанияси билан келишувни бекор қилди. Бу ҳақда клуб расмий сайти маълум қилди. 

Қайд этилишича, клуб директорлар кенгаши йиғилишида ушбу қарор қабул қилинган. Тез орада клуб шартномани бузиш бўйича расмий муносабат билдиради. 

Маълумот учун, "Газпром" 2007 йилдан буён "Шальке" ҳомийси ҳисобланади. 

    Бошқа янгиликлар