Сал аввалроқ Ўзбекистоннинг Харьковда элчихонага тегишли дипломатик микроавтобуснинг олди ойнасига, ён томонни кўрсатувчи ойналарига снаряд парчаси зарар етказгани борасида маълумот берган эдик.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.
"Дипломатик ваколатхона ахборотига кўра, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқ тезкор масалаларни ҳал этиш чоғида авторураргоҳда турган элчихона микроавтобуси шрапнел томонидан зарар кўрган. Ҳодиса туфайли Ўзбекистон фуқаролари ва элчихона дипломатлари жароҳатланмаган", - дейилади хабарда.






