ФИФА ва УЕФА ташкилотлари Россия терма жамоалари ва клубларини барча халқаро мусобақалардан четлатди.
Шу тариқа, Россия терма жамоаси Қатарда ўтказиладиган жаҳон чемпионати саралаш босқич учрашувида ҳам иштирок этмайди. "Спартак" эса Европа лигасидан четлатилди.
Бундан ташқари, Россия аёллар терма жамоаси ҳам Евро-2022да иштирок этмайди.






